TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5202

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View4,160Bilang ng mga view ng post
Na-publishSet 1509/15/2024, 01:17 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​“Жанозамни булбул ўқисин” шеъри муаллифи вафот этди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15-сентябр куни 72 ёшида вафот этди. Ўлсам жанозамни булбул ўқисин. Куйиб ўтган умрим шархини айтсин. Бардошим ҳақида ашъор тўқисин. Мендан норозилар фикридан қайтсин. Ўлсам жанозамни булбул ўқисин. Айтолмай қолганим десин Аллоҳга. Саловатлар айтсин тoплаб бор кучин. Билмаганим билганим десин Аллоҳга. Ўлсам олов таним муз билан ювинг. Токи кафанларим кетмасин куйиб. Ювгач юрагимга парча муз қўйинг. Борай хузурига озгина совиб. Ўлсам кафаними булутдан қилинг. Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда. Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг. Гунохкор бандага тор гўр жабрда. Ўлсам чинор экинг қабрим бошига. Токи соясида тиловат ўқинг. Чўмилиб яшадим кўзим ёшига. Йиғламанг сиз фақат "САЛОВАТ" ўқинг. Кичкина ясатинг қабр тошимни. Куръон оятларни ёздиринг ўйиб. Ёзманг қабр тошга умрим ёшини. Мен сафарга кетдим чориғим кийиб. Ўлсам оёқ томон ўнг томонимга. Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг. Соғиниб келсангиз "Ихлос"ни ўқинг. Қабримни гул эмас "Куръон" безасин. Ўнг тарафдан келинг оёқ тарафдан. Токи кўрсин сизни очиқ кўзларим. Ўлим хақ эканин оласизу тан. Қувонай келди деб ўғил қизларим. Ўлсам йўқлаб туринг билинг кутаман. Чунки сизни деб ўтдим ўзимдан кечиб. Йўқламай қўйсангиз зардоб ютаман. Ётаман гўрда хам кўз ёшим ичиб. Ўлсам умрим шархин набираларга. Яширмай ўчирмай борини сўзланг. Интиқ кутганимни уларни хамда. Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг. Ўлсам шеърларимни авайлаб асранг. Имконин топиб топширинг элга. Биламан, мени ўқир соғиниб севиб. Ўтар ёзганларим қўллардан кўлга. Ахил бўлинг, мехрибон бўлинг. Имконин топсангиз қарзимни тўланг. Дуосини олинг мен севган элни. Меърос қолдираман сизга сабримни. Ўлсам жанозамни булбул ўқисин... Бибисора Туробова P. S: Инсон минглаб шеър ёзиши мумкин аммо халқ ёдида "ташриф қоғози" бўладиган шеъри бўлмаслиги мумкин. Мен шоир сифатида ҳавас қилдим опага. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!