TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5205

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,870Bilang ng mga view ng post
Na-publishSet 1909/19/2024, 04:43 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#AЁЛ#ҲАМ#ОДАМ... Қадрини билмаслар, гарчи ёридан- Руҳсат сўрамасдан босмайди қадам. Ортмайди дала, иш, уй, рўзғоридан, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Бизникилар уни "ўўўв" деб чақирар, Французлар эса атайди мадам. Денгизни кўрмасдан элликка кирар, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Бизнинг юртда унга масжид ҳам ёпиқ, Гоҳи Қадр куни, очиқдир бир дам. Ўқитмай қўйишса йиғлайди пиқ-пиқ, Ахир эркак каби, аёл ҳам одам. Чўзарлар ўз хаққи бўлган маҳрини, Эри уриб-тепса бермасдан ёрдам- Отаси кет дея, ўртар бағрини, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Аёл зулм ичра қолган Ироқдир, Эри эса гўё золим бир Саддам. Ором олмоқликдан буткул йироқдир, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Севиб қолса гуноҳ, ошиқ бўлса айб, Шарманда бўлмасин дейдида дадам. Ишқин ичга ютиб, жииим яшайди хайф, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Ит билан сайр қилса ҳеч ким хайронмас- Лондонлик бир киши кеч тушгач бир дам. Бизда хотин наҳот хайвончаликмас, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Эй эркак сайр айла аёлинг билан, То белингда куч бор, токи сен бардам. Сенга савоб бўлсин, Аллоҳдан тилан, Ахир эркак каби аёл ҳам одам. Дўстларинг ошинг еб, ғийбатинг қилар, Биттаси йўқламас пулинг бўлмас дам. Қадр-қийматингни хотининг билар, Сен ҳам қадрини бил, аёл ҳам одам. Унга беравергин меҳр-у муҳаббат, Қара, туя янглиғ унда бор чидам. Хотинин урмаган набий Муҳаммад(Алайҳиссалом) Сен ҳам урма, ахир аёл ҳам одам. @A_meshayan 23-36-05.07.2022 Абдураҳмон Мешаян