TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
ОТА ХУРМАТИ. Катта амалдор у, шаҳдам одими, Оғзига кўз тикар кишилар юзлаб. Қўлин қовуштириб хар бир ходими, Бир дўқ урса қолар қўрқувдан музлаб. Салобати босиб хаттоки посбон, Унинг қаршисида титрайди дағ-дағ. Аммо золим эмас, муҳтож сўрар он, Берар хисобидан кўчириб маблағ. Аммо шомдан сўнгра уйига етса, Қошларин чимириб ўшқирар бир чол: "Бор молларга қара адашиб кетса, Қўлимда ўласан, далага йўқол". Амалдор буйруқни бажармагунча, Чой хам ичолмайди ош хам еёлмас. "Дада, энди келдим, шоширманг бунча, Моллар меникику асли, деёлмас. Хорижлик дўст хайрон бўлмагил бу дам, Ўзбекнинг отага хурматидир бу. Ота учун ўғил кичкина одам, Катта амалдордир ваҳоланки у. 21:47-24.04.2019 Абдураҳмон Мешаян