Nilalaman ng post
#Яшириб_рашким. (бир аёл ишқи) Битар дорилфано дорилбақода- Фирдавсда келар сен-ла учрашгим. Меҳрим-хижоблидир, ишқим-тақвода, Гоҳи кўзларимдан тошириб ашким, Мен сени севаман яшириб рашким. Қайдан олдинг бундоқ муаттар хидни? Тарк қилиб байраму базму жамшидни. Бағрингга ол дея порлоқ хуршидни, Кўксинг самосига келар жойлашгим, Мен сени севаман яшириб рашким. Қучоғингдан айро ёта олмасман, Сансиз бир қултум сув тота олмасман. Сени отилсамда сота олмасман, Қайноқ ишқим келар сен-ла пойлашгим, Мен сени севаман яшириб рашким. Ишқсиз қувонч майда, дардим калондир, Қалб бойлигим талош, мулким талондир. Далдангсиз аҳволим фалон-фалондир, Кўнглинг тахти учун келар курашгим, Мен сени севаман яшириб рашким. Роббим мукофот деб шу бардошимга, Сени маҳрам қилиб берди бошимга. Ўлсам ёздириб қўй қабртошимга: Сенга сакийнатни келиб улашгим, Бутун умр севдим яшириб рашким. @A_meshayan 22:47-02.11.2024 Абдураҳмон Мешаян