TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5255

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,690Bilang ng mga view ng post
Na-publishNob 311/03/2024, 02:27 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Эрга_тегмоқдадир_йигитлар" "Нар"*лигин унутиб "мода"*га, Бошин эгамоқдадир йигитлар. Бу айланиб бўлди модага, "Эрга тегмоқдадир йигитлар". Дучор бўлиб мазаҳ тошига, Дардни сотиб олиб бошига. Момосининг теп-тенгдошига, "Эрга тегмоқдадир йигитлар". Эркакка айланиш ўрнига, Мардликка шайланиш ўрнига. Қарангки уйланиш ўрнига, "Эрга тегмоқдадир йигитлар". Нафси келгач иймондан ғолиб, Халқ ичинда уятга қолиб, "Альфонс" деган унвонни олиб, "Эрга тегмоқдадир йигитлар" Учиб дунё ҳойй-ҳавасига, Қулоқ солмай виждон сасига. Бувисининг дугонасига, "Эрга тегмоқдадир йигитлар". Кўппак мисол бўйсуниб хуриб, Ётса ётиб, тур деса туриб. Бойлик учун ордан юз буриб "Эрга тегмоқдадир йигитлар". Қиз ўйлайди: "Топдим ландовур" Йигит ўйлар: "Бой-ку хайтовур". Бир зумгина қилмай тафаккур, "Эрга тегмоқдадир йигитлар" Қайнотам "ДЖИПП" олиб берар деб, Қасрдек уй солиб берар деб. "Даюсликнинг тожи"н кийиб кеб, "Эрга тегмоқдадир йигитлар" Ололмагач шайтонин енга, Яширгандай кир қўлни енгга. Э, вох дўстлар онаси тенгга "Эрга тегмоқдадир йигитлар" Инсонийлик қолмай куйланиб, Маймунгами қолдик айланиб? Бу замонда қизлар уйланиб, "Эрга тегмоқдадир йигитлар". Нар*-эркак қуш, Мода*-урғочи қуш. @A_mashayan 2009-15:13-09.01.2015. Абдураҳмон Мешаян