Nilalaman ng post
АРАБ ҚИЗИ Сени кўрсам андуҳларим бартарафдир, Ошиқларнинг қибласи-қалб, ишқ тарафдир. Висолингга етмоққа ким мушаррафдир? Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи. Олтинданда қиммат Мадина тупроғи Саҳиӣ қӯлларингдан бӯса олган чоғи Қаддинг расо бамисоли Уҳуд тоғи Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи Юзларингни офтоб обдон пиширмишдир, Сенинг қадринг сулувлигинг оширмишдир, Зеболигинг маним ақлим шоширмишдир Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи Жаӣрон бирла кӯнгли кирлар тиллашолмас, Атиргул-ла ҳар кимса ҳам диллашолмас, Сенинг билан Лаӣлилар ҳам беллашолмас, Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи Муҳаббатнинг ошёнига етажакмиз, Қаӣғу деган кулбани тарк этажакмиз, Юр, истасанг Тошкентимга кетажакмиз, Номи улуғ поӣи қутлуғ араб қизи Қарокӯзим аӣтгин манга махринг қанча? Сендаӣ охуга мос мендаӣ арслонпанжа, Сенга атлас киӣгизаман Марғилонча, Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи Эӣ, энг улуғ Расулимнинг миллатдоши, Сохибжамол, ӯсмасиз ҳам қаро қоши, Сени қоӣил қолдирар ӯзбегим оши, Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи Тилим тушунмаслигинг чӯчитмас мани, Шаҳзодангман маликам деб атаӣ сани, Ӯзим сенга ӯргатаман ӯзбекчани, Номи улуғ, поӣи қутлуғ араб қизи. @A_meshayan 2010-йил Абдураҳмон Мешаян