Nilalaman ng post
ЭНДИ СИЗГА КЕРАГИМ ЙЎҚМИ? (Аёл тилидан) Ҳеч хиёнат қилмаган эдим, Ўзга ёрни билмаган эдим. Телбаларча бир сизни дедим Раҳматингиз тарсаки, дўқми? Энди сизга керагим йўқми? Осмонларда учиб юргандим, Топганингиз йиғиб тергандим. Ўғил қизлар туғиб бергандим. Санчганингиз дард деган ўқми? Энди сизга керагим йўқми? Ўртамизда элчидир фироқ Бунча мендан кўнглингиз йироқ? Сизда кўнгил бор экан бироқ- Нима менинг юрагим йўқми? Энди сизга керагим йўқми? На алдадим, на ҳаддан ошдим, Қайга борсам, уйимга шошдим. Эндигина ўттиздан ошдим Энди ул ишқ кул бўлган чўғми? Энди сизга керагим йўқми? Мен кузман у ўхшар баҳорга, Наҳот кечиб қуёшдан, қорга- Кетмоқдасиз бошқа бир ёрга Мендан шунча кўнглингиз тўқми? Энди сизга керагим йўқми? Сиздан қолди менга уч сабоқ- Бир ўғил ва кўнгли учта оқ- Уч қизалоқ хамда уч талоқ... Бир кун қайтиб келганча хўпми Деманг сизга керагим йўқми? @A_meshayan 12:44-30.05.2015. Абдураҳмон Мешаян