Nilalaman ng post
Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади. Боқ азизим, турмуш қурдик Худо хохлаб, Бизни имом никоҳ билан қўйди боғлаб. Яшайлигай ширин сўзга тилни чоғлаб, Хақ буюрса десак мудом хўп бўлади, Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади. Дардни унут, ҳасратларни қўйиб юбор, Нохуш бўлар ишқ гулига қўнса ғубор. Берма ғаним сўзларига ҳеч эътибор, Ёв қўлида нетай мудом чўп бўлади, Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади. Муҳаббатнинг осмонида ҳўб учамиз, Биз ҳаётнинг қадахидан ишқ ичамиз. Ини битта икки иноқ мусичамиз, Инимизда полапон тўп-тўп бўлади, Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади. Висол Хақнинг ошиқларга илтифоти, Севги-ҳоким, қалбим анинг музофоти. Йўлларингга термулганим мукофоти- Кўзларимдан тўйиб-тўйиб ўп бўлади, Ҳали бахтли кунларимиз кўп бўлади. @A_meshayan (2010) 22:19-09.11.2024 Абдураҳмон Мешаян