TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5264

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,810Bilang ng mga view ng post
Na-publishNob 1011/10/2024, 03:26 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#ҲАЁТИМ Фироқ китобини даркордир йиртмоқ, Ким ҳам дер айрилиқ болдир ҳаётим? Сенсиз ўтган кунлар бўйнимга сиртмоқ, Меҳр бер ва тирик қолдир ҳаётим. Қалам вафсинг айлаб ашъорлар тўқир, Булбуллар ҳуснингга таҳсинлар ўқир. Бошқасини кўрмас кўзларим сўқир, Забон ҳам меҳрингдан лолдир ҳаётим. Ишқимиз денгизин қуритмайлигай, Ҳиёнат саҳфасин юритмайлигай.. Қалб қасрига ғамни киритмайлигай, Меҳринг инъом айлаб толдир ҳаётим. Бугун бахтли яшаб муҳаббатдан маст, Ёстиққа йиғлаган кунларимдан қасд- Олмоқдаман жоним бергил менга даст, Бугун ҳасрат қадди долдир ҳаётим. Муҳаббат очмишдир кўзларим басир, Мен энг бахтли тутқун, энг бахтли асир. Ажин эмас бўлсанг яхши мусаввир, Юзимга бахт расмин солдир ҳаётим. Фалак ҳам қизғонар қучоқда моҳин. Юрак сайлаб бўлган севгидек шоҳин. Излама мунажжим қидирма коҳин, Ишқ на башорат на фолдир ҳаётим. Бир кун жон қушининг тўхтар парвози, Ғарбда қандоқ билмам Шарқда тароз(у)и: Ёри розилардан Аллоҳ ҳам рози, Менга жаннат қасрин олдир ҳаётим. @A_meshayan 20:22-10.11.2024 Абдураҳмон Мешаян