Nilalaman ng post
#Сен_билан_яшаш_ширин Булбул чаман ичра айлар тиловат, Ягона Ёр Ишқи унда яширин. Мен эса охири топдим ҳаловат, Сен билан яшамоқ нақадар ширин. Гоҳида юракни қўрқув бостида, Ишқим қоларми деб оёқ остида. Эндичи ўлгунча бир том остида, Сен билан яшамоқ нақадар ширин. Ўйлардим баҳтиёр бўлармикинман Ё ҳали кўп товон тўлармикинман? Орзу қила-қила ўлармикинман, Сен билан яшамоқ нақадар ширин. Шукона қиларман ҳар кун минг дафъа, Сабаб йўқ қадардан бўлмоққа хафа. Оқшом бирга-бирга ичганча қаҳва, Сен билан яшамоқ нақадар ширин. Эй дард буюраман юрагимдан чиқ, Эй бахт қалб эшигим сенгадир очиқ. Э вох ниҳоятда айрилиқ аччиқ, Сен билан яшамоқ нақадар ширин. Бир кун фоний дунё топгунча барҳам. Боримни кўройин сен бирла баҳам. Лек дўзахий бўлмай жаннатларда ҳам, Сен бирла яшамоқ нақадар ширин. @A_meshayan 21:03-10.11.2024 Абдураҳмон Мешаян