Nilalaman ng post
#Бир_замонлар Юрагига ишқ ўқ отган, Шодон эдим бир замонлар. Бутун эс-ҳушин йўқотган, Нодон эдим бир замонлар. Битмасди кўнглинг арази, Қизғончиқ қизнинг фарази. Сен учун руҳсор-орази, Нордон эдим бир замонлар. Тунда қочиб уйқулари, Чирмашсада қайғулари. Сени кўрсам кулгулари, Ҳандон эдим бир замонлар. Сен-ла байрам нишонлаган, Ер-у кўкка ишонмаган. Гўё эркинг кишанлаган- Зиндон эдим бир замонлар. Дўстлар дерди: Севмай ўл-а, Ғуруринг йўқотдинг бола. Сен чун фақат олтин тўла, Ҳумдон эдим бир замонлар. Қанча севсам борган сари, Мендан бўлгинг келди нари. Аччиқ гапдан дил шаҳари, Вайрон эдим бир замонлар. Меҳр бериб толганингдан, Тез ўзгариб қолганингдан. Ўзга севиб қолганингдан, Ҳайрон эдим бир замонлар. Юрагимдан ёмон урган, Жанон эдинг даврин сурган. Ортингдан тинмай югурган, Жайрон эдим бир замонлар. Ҳаёлимдан доим висол, Лайлиларга эдинг тимсол. Менчи тили булбул мисол, Бийрон эдим бир замонлар. Муҳаббатим қилдинг увол, Бахтлимисан сенга савол. Менчи ишқи топган завол, Жийрон эдим бир замонлар. Бўрон эдим бир замонлар, Сурон эдим бир замонлар. Сен қалбини парчалаган, Турон эдим бир замонлар... @A_meshayan 00:17-11.11.2024 Абдураҳмон Мешаян