Nilalaman ng post
#Эй_хурлиқо_раққоса. Шароб қуядир соқий, Султон ичар бир коса. Гўзаллигингмас боқий, Эй хурлиқо раққоса. Менга солди деб назар, Бўлма ақлдан озар. Сўлганидан кейин гул, Боғбон ҳам айлар ҳазар. Ҳуснинг сиғмас оқбадан, На таъриф ра таққоса. Чиройинг бойлик маъдан, Эй хурлиқо раққоса. Аммо гўзал яноғинг, Охир қариши ҳам бор. Чўччайтирма дудоғинг, Мухлис ариши ҳам бор. Ишрат истайди хуштор, Бағрига тунда боса. Тонгда қувар бўл ҳушёр, Эй хурлиқо раққоса. Бўрилар мутлоқ ёвуз, Борма ўрмон, тоғ, ҳовуз. Олтин патларинг яшир, Товланавма мисли товус. Молу дунё шон-шуҳрат, Бахтингга солур раҳна. Лек унутма бир фурсат, Сенга эр бўлмас саҳна. Ўтмиш оғир жомадон, Бўлмас елкага оса. Кўтар уни жовидон, Эй хурлиқо раққоса. Қисмат солса тарсаки, Қиладирсан хулоса. Ошуфталар қарсаги, Эй хурлиқо раққоса- Бир кунликдир туширма- Ҳушомадни паққоса. Фақат тавбанг яширма, Эй хурлиқо раққоса. Шоир аҳли қилар кайф, Илҳом ичиб бир коса. Ҳаётингни қилма ҳайф, Эй хурлиқо раққоса. @A_meshayan 23:40-12.11.2024 Абдураҳмон Мешаян