Nilalaman ng post
ОНАЖОНИМ ҚАРИБ БОРЯПТИ. Aйрилиқнинг қиличи ўткир, Кўрқув юрагимни ёряпти. Тан олишлик нақадар оғир, Онажоним қариб боряпти. К,айғулардан юзим ёришмас, Инсонки тупроққа қоришмас. Маним хамон ишим юришмас, Онам эса қариб боряпти. Онамнинг билмайман мен жинни, Дарди кўпми ёхуд ажини. Алам қатл қиляпти мени, Онам эса қариб боряпти. Мен нихолман ақлим карахтдир, Дооод волидам кекса дарахтдир. Бу юрагим ғамга пойтахтдир, Онам эса қариб боряпти. Укамдан айрилдим чидадим, Отамдан айрилдим йиғладим. Хаммасидан тўйдим чарчадим, Онам эса қариб боряпти. Бўйларидан ўзмишдир бўйим, Шеър хақида хаёлим ўйим. Шошмаяпман қилмоққа тўйим, Онам эса қариб боряпти. Ташландиқ черковдек харобман, К,адахдан тўкилган шаробман. Булут юзин тўсган офтобман, Онам эса қариб боряпти Ялло қилаяпман хорижда, Бир кун Лондон бир кун Парижда. Э, вох мени туққан фаришта(м), Онам эса қариб боряпти Жон волидам бамисли Орол- Денгизидек қуриб боряпти. Андуҳларга бўлмишман қарол, Онажоним қариб боряпти @A_meshayan 2015-йил Абдураҳмон Мешаян