TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5281

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,280Bilang ng mga view ng post
Na-publishNob 1611/16/2024, 02:09 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Ошиғингдан_ол_хабар Дунёда севгидан надир муқаддас, Оламда нима бор ишқдан мўътабар? Севишганлар мастдир ичмай мусаллас, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Замин пойимизга ёйилган тўшак, Ундан туриб кўкка отайлик мушак. Қўнғироқ айлагил кўтаргум гўшак, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Жоним наҳот менга фироқ раводир? Васлинг мени тортар оханрабодир. Бахтиёрман мендан олсанг хавотир, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Ҳолим жуда ёмон сўрайсан лекин: "Яхшимисан жоним" бир нарса дегин. Сенсиз қандоқ яхши бўлишим мумкин? Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Дарвозамни ургил, эшигим қоққил, Меҳринг гулханида жонимни ёққил. Бахтни дуо айлаб, хижронни "оқ қил", Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Меҳр танқислашиб кетган шаҳарда, Одамлар тилидан оққан заҳарда. Мени ёлғиз қўймай шому сахарда, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. Ажал-отга миниб йўл чиққан чопар, Бир кун келиб мени адашмай топар. Ўлсам очиқ кўзим ўзинг бўл ёпар, Ошиғинг холидан олиб тур хабар. @A_Meshayan 19:03-16.11.2024 Абдураҳмон Мешаян