TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5300

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,900Bilang ng mga view ng post
Na-publishNob 2111/21/2024, 11:06 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

#Фаластин_халқини_унутма. Ўз холинги ўзгартирмасанг, Аллоҳ нусрат беришин кутма. Гар ҳолатинг бўлса ҳам минг танг, Фаластин халқини унутма. Виждон йўқдир тирилётгани, Наҳот ботдик биз жаҳолатга. Ғазоликлар қирилётгани, Айландими оддий холатга? Шимматаглик келтиринг деса, Боланг учун хотининг тўлиб. Жаҳл қилиб қотирма энса, Ғазо ичра болалар ўлиб, Минг азобда жон бермоқдалар, Жаннатларда Аллоҳ қилсин жам. Сен нолима ётоғида тинч, Ухлаяпти онанг хотиржам. Арзингни қўй ичиб шарбатинг, Емоқдасан қўйнинг сонидан. Уруш ичра қариндошларинг, Айрилгани йўқку жонидан. Жуҳудларни қир демаяпман, Манглайига қурол ўқталиб. Мен беҳуда ғам емаяпман, Шеърларимда бунга тўхталиб, Боролмайсан Ғарбий Соҳилга, Бу имконсиз ёпиқдир йўллар. Аммо ўхшамасдан жоҳилга, Дуо учун очилсин қўллар. Юрагингни ҳар куни тиғлаб, Кўрсангда ох минг қийинчилик. Ҳилватларда риёсиз йиғлаб, Фаластинга сўраб қўй тинчлик. Нетаняҳу умр чироғи, Тез орада албат ўчади. Яқин Ҳайбар такрори чоғи, Халқи ҳам хор бўлиб кўчади. Аллоҳ нусрат берар кунгача, Кўп қолмади аламлар ютма. Аммо сенга фарздир унгача- Фаластин халқини унутма! @A_meshayan 19:58-21.11.2024 Абдураҳмон Мешаян