TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5323

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,330Bilang ng mga view ng post
Na-publishPeb 1402/14/2025, 08:57 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Анчадан бери бирорта шеър жойламадим. Икки ой бўлибди. Ўта тушкунликда, ҳаётимнинг қолган қисмини қандай ўтказиш хақида тинимсиз ўйлашлар... Қатор-қатор яқинларимнинг муаммолари, хақдорларнинг хаққини атай эмас имконсизликдан ўтай олмаслик, қалб қорайиши мени мувозанатдан чиқарди. Кеча бир яқиним "Сизни таниганимдан бери бошқаларнинг муаммолари билан юрасиз, психологияда бунақаларни ахлат челак дейишади қўйинг бошқаларнинг муаммосини" деди. Кўчага чиқсам бошқа танишим "сиз менга нимадир қилса куйиб-ёниб харакатда бўласиз, лекин мен тан оламан унақа эмасман" деди. Бирозгина кўнглим ёришди. Умуман ёзмай қўйишдан фақатгина бир нарса тўсиб туради: мусулмон қатламга ўзим яхшидирман ё ёмон Аллоҳнинг дини ўта гўзал эканлигини эслатиб туриб савоб тўплаш имконим борлиги. Ўзим ҳам бугун Аллоҳга "Хор бўлиб бўлиб яна сенга зор бўлиб остонангга қайтиб келдим кечир мени" деб ёлвордим. 😭😭😭 Энг оғир дамларида ёнида туриб дастак бўлганларимиз ярим йўлда ўлсанг ўл, қолсанг қол деб юз ўгириб кетдилар. Аллоҳ хайрлисини берсин. @A_meshayan АбдураҳмонМешаян