TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5324

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,740Bilang ng mga view ng post
Na-publishPeb 1402/14/2025, 08:49 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​ЭРТАГА БУГУНДАН ЯХШИРОҚ БЎЛАР Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт, Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт. Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар, Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар, Тўкилгай пойингга кузда анорлар, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Ихлос билан қилсанг ибодатингни, Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни. Тўхтатсанг нолишу шикоятингни, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Кимларнидир қилмиш иблис васваса, Кимнидир чулғаган қайғу, талваса. Баридан қутулгунг Худо хоҳласа, Эртага бугундан яхшироқ бўлар. Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо, Сахийдир, айлайди бахт-омад ато, Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо, Эртага бугундан яхшироқ бўлар! 2010-йил Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan