TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5340

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,150Bilang ng mga view ng post
Na-publishPeb 2302/23/2025, 05:30 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​ШИФО САНДАН! Не учун юракни қопласин ваҳм? Истамасанг жоним чиқарми тандан? Лек холимиз войдир қилмасанг раҳм, Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан! Паноҳиммизсанки бошимиз омон, Гарчи зикримиз оз, қилмишлар ёмон. Қадардан қочяпмиз, қадаринг томон, Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан! Қулларинг қилмагач хайрли амал, Оламни “кичик дард” айлади қамал. Нуқсонли қулларнинг Робби мукаммал, Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан! Измингда Маҳшарда тирилмоғимиз, То унгача бир-бир қирилмоғимиз. Чуқурроқ англадик ожиз чоғимиз: Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан! Топширажакдирмиз бир кун имтиҳон, Хаёт деб аталмиш мураккаб фандан. Айбимиз бисёрдир ошкора пинхон, Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан! Итоат мандандир, ибодат мандан, Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян