TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5377

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,430Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 403/04/2025, 12:31 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​​​Абдуллоҳ Зул-бижадайн розияллоҳу анҳу (7) Қабиласи эди Музайна, Эргашгани бир Расулуллоҳ. У муҳожир саҳобалардан, Ўрганарди Қуръонни гоҳ-гоҳ. У исломни қилганча қабул, Мўминлигин махфий тутганди. Боқиб олган амакиси ҳам, Мусулмон бўлишин кутганди. Эрта қолиб отадан етим, Меросга ҳам чиқмасдан эга. Амакиси қарамоғида, Яшар эди дардларин енга. Орзуларин парвози баланд, Қалби эди иймон уяси. Амакиси сабаб бор эди, Қўйи, қули битта туяси. Мадинага келганда Набий, Ёнларига боролмади у. Узоқ йиллар амакисига, Кўнглини ҳам ёролмади у. Ўтгачгина орадан йиллар, Амакига шундайин деди. "Узоқ кутдим Расулуллоҳга, Амакижон эргашсанг эди, Аммо буни хохламадингиз, Менга энди берингиз изн" Амакиси қасамлар ичиб, Жиянига айтди ўз сўзин: "Муҳаммадга эргашсанг агар, Ёрдамимга бераман барҳам. Хамма нарсанг тортиб оламан, Ҳатто устдан кийимингни ҳам". Борин берди қайтариб жиян, Бўлмаслик-чун куфрга маҳкум. Амакиси эса айлади, Изоридан хаттоки маҳрум. Онасининг ёнига борди, Сўнг Абдуллоҳ аламлар ютиб. Она унга бир мато берди, Ярмин белдан пастига тутиб- Ярмисини белдан юқори, Ўзин босиб олганча қўлга. Шу ҳолатди Мадина томон, Чиқиб кетди Абдуллоҳ йўлга. Йиллар ўтди Абдуллоҳ гўзал- Ҳулққа эга мусулмон бўлди. Шундай экан тақдири азал, У Табукда ғазотда ўлди. У ўлганда пайғамбаримиз, Ўз қўли-ла лаҳадга қўйди. "Эй Аллоҳ мен ундан розиман, Сен ҳам рози бўлгин" деб қўйди. Ўша ерда буни эшитиб, Деган эдики Ибн Масъуд: "Қанийди шу қабр соҳиби, Мен бўлсайдим бўлардим хушнуд". У эмасди кофир бир одам, Ё муртад ё черков роҳиби. У Абдуллоҳ Зул-бижадайн, Асли "икки мато соҳиби" @A_meshayan 14:19-04.03.2025 Абдураҳмон Мешаян