TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5427

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,300Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 1503/15/2025, 09:41 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​НОМОЗШОМГУЛ. Дунё ғариб, дунё экан синоатли, Сен гўёки фариштасан итоатли, Мўминларга ўхшайдирсан ибодатли, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Мен топмадим, айт битта дўст топдингми сен, Менинг каби бахт ортидан чопдингми сен. Айб қилиб, Хақдан қўрқиб юз ёпдингми сен? Номозшомгул о азизим номозшомгул. Айт сенингда йўлинг пойлаб ётармилар? Қоқ кўксингга тошларини отармилар? Энг ишонган жигарларинг сотармилар, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Балки бундай демоқликка менмас хақли, Бўлмасада мол-дунёли, тож-у тахтли. Боласи бор суварак хам мендан бахтли, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Мен мевасиз чинор янглиғ ғарибдирман, Мен Тангримдан шундай қисмат олибдирман. Қирқ ёшимда саксон ёшга қарибдирман, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Боласи бор шоқолнинг хам, илоннинг хам, Боласи бор тимсоҳнинг хам чаённинг хам. Дард мен учун ини энди, хасрат оғам, Номозшомгул, о азизим номозшомгул. Бутун умр алла айтмай ўтди ёрим, Мени ташлаб самоларга кетди ёрим. Эй боғимнинг маликаси, беғуборим, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Жаннатларга етса эди изим менинг, Хар кун ёмғир ёғдирадир кўзим менинг. Сен туғилмаган ўғлим-у қизим менинг, Номозшомгул о азизим номозшомгул. Бир кун ўлсам айтчи гулим юзи хушрўй, Ким танимга мушкамбарлар сурур хушбўй, Фарзандларим ўрнигада сен йиғлаб қўй, Номозшомгул о азизим номозшомгул. @A_meshayan 2012-йил Абдураҳмон Мешаян