TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
ОТА Игнага термулинг, фикрланг бироз, Ҳаммага тиксада бежирим либос. Ўзи белибосдир ўзи яланғоч, Игнани отага айладим қиёс. Фарзанд учун ота қолганда ҳам оч, Уни тўйдиришга топгайдир илож. Борини тутади ўз фарзанди деб, Билдирмайди ўзи қолганин муҳтож. Чойга тушганда қанд, ё тушса новвот, Қайноқ чой тафтидан эриб кетади. Гарчи қандни энди тарк этар ҳаёт, Чойингга ширин таъм бериб кетади. Чойга тушган қандга ўхшайди ота... Дер: Бемор бўлмасин қизиму ўғлим! Гар бемор бўлсалар андуҳга бота, Улар яшасинлар мен топай ўлим! P.S: Дадамни жуда соғиндим. Тирик бўлсалар ҳаммаси бошқача бўлган бўлармиди... @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян