TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5523

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,270Bilang ng mga view ng post
Na-publishHul 1207/12/2025, 10:40 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Юсуф_пайғамбарнинг_мадрасасида Қалбим яроланди, кўзларим маҳзун, Дард бор кўксимдаги булбул сасида. Кимдир беш йил "ўқир", кимдир ўн беш кун, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Биров ич-ичидан кета бошлар зил, "Таълим" тугагунча орттирганча сил. Аслида берилар энг яхши "таҳсил" Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Оксфорд эмас у, Гарвард эмас у, Бу бой, бу камбағал, бу бой демас у. Кимдир қолиб кетар уйқуда мангу, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Унда"таълим" олган мазҳаббоши ҳам. Хали-ҳануз унда мусулмонлар жам. Бир муддат яшаган Имоми Аъзам, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Ва лекин бошлайди юрагим қиса, Ёв мўмин шаънига бўҳтон тўқиса. Ҳижобли аёллар кўп йил "ўқиса" Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Унда орзу емоқ, патир-қаймоқлар, " Кирсанг" гоҳ юз бурар уруғ-аймоқлар. Бир кун тугармикан ваҳший қийноқлар, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Олим кириб кетди савоб йиққани, Айби ёмонларга қарши чиққани. Жазоланар энди хадди сиққани, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да. Кимга хам хуш келур унинг хўрдаси, Ошқозон тўйдирмас нонин бурдаси. Халқни эзганларнинг чиқсин мурдаси, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"дан! Йўқ мен эмас "таълим" олганлар айтсин, Дард чекканин омон қолганлар айтсин. Ўғиллар онасин бағрига қайтсин, Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"дан. @A_meshayan 12:00-06.05.2021 Абдурроҳман Мешаян