TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5527

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,500Bilang ng mga view ng post
Na-publishHul 2307/23/2025, 11:32 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​БИР ОТАНИНГ ҚИСМАТИ Кўплаб суҳбат қурганман, Мухлислар-ла мароқли. Аммо бўлган бу суҳбат, На газак, на ароқли! Мухлисларим дер гохи: “Aрмани бўлсангиз хам, Ўзбек шоирлариндек, Шеърингизда хикмат жам” Имконин топганлари, Суҳбатимга тўйишар. Ибодат қилганлари, Дуо қилиб қўйишар. Шеър-дарахтдан гох танқид, Гохи мақтов терилар. Каминага кўпинча, Ушбу савол берилар: “Ота-онангиз мансуб- Эмиш Озарбайжонга, Қандай келиб қолишган, Улар Ўзбекистонга?” Асли бунинг тарихи, Қисқа эмас, хўб узун. Гох табассум, гох йиғи, Гох қувончли, гох маҳзун. Асли бунинг баёнин, Дўстларимга сўйласам. Бошда ақлимни тўплаб, Мундоқ жиддий ўйласам. Елдек учиб ўтибди, Ўтиз тўрт йил орадан. Амакимни бир миршаб, Сўккунгача онадан. Водариғки гупуриб, Унинг Кавказча қони. Харбийни дўппосламиш, Тандан чиққунча жони. Ғазаб берган буйруқ деб, Содир бўлмиш бу гуноҳ. Сўнгра бу жиноятга, Топилмишдир бир гувоҳ. Сўроқ қилишган чоғда, Ўшал гувоҳ одамни. Айбдор амаким қолиб, Кўрсатмиш у отамни. Янги йилни бутун халқ, Ўтирганда нишонлаб. Отам қўлин миршаблар, Олиб кетган кишанлаб. Бу холдан онам йиғлаб, Падарим кўп эзилган. Битта туҳмат ортидан, Ўн уч йилга кесилган. Собиқ Иттифоқ даврин- Қонунлари бўйича. Махбуслар тақдири хал- Бўлган қуйидагича: Дейлик Озарбайжонда, Маҳбус қилинган одам. Гох Москов, гох Киевда, Жазо ўтаган бир дам. Отам асли қилмаган, Ўшал жиноятига. Юборилмиш Қозоқнинг- Жамбул вилоятига. Бари Аллоҳ хохиши, Бари Аллоҳ қудрати. Отам Жамбулда қолмиш, Тугаганда муддати. Маним онажонимни, Севар ёрини жондан. Олиб Жамбулга қайтмиш, Отам Озарбайжондан. Кейинчалик Тошкентлик, Қодош қилгач тавсия. Кўчмиш Ўзбекистонга, Яқин бўлайлик дея. Аммо унутмаганлар, Улар юртин қадрини. Жигарлар-ла доимо, Қилган борди келдини... Бир йил Озарбайжонга, Борганда отам содда. Учратмиш қишлоқдошин, Ўшал гувоҳни "сохта". Бемор экану "гувоҳ, Яқин эмиш қазоси. Ўғил-қизлари эмас, Тиргак эмиш асоси. Отам демиш "гувоҳ”га: “Шунча йил чекдим заҳмат. Ёмонлик қилмовдимку, Нечун қилгандинг тухмат?” Бу сўзлардан ул гувоҳ, Кўзларини ёшламиш. Асл хақиқатни у, Шундай дея бошламиш: “Асли туғишган уканг, Олиб харбий жонини. Она замин бағрига, Тўккан эди қонини. Хақиқатни сўзлашни, Болаликдан ўргандим. Ўшал оқшом сенимас, Мен укангни кўргандим... Ўтиргандим турфа хил, Хаёлларга чалиниб. Оппоқ соч-у соқолли, Отанг келди ялиниб. Ичдик бирга мусаллас, Қондек қизил винони. Отанг деди кўр дўстим, Хаёт деган кинони. Бу савдо хам бормиди. Қариб қартайган чоғим. Оғрийди гар тишласам, Фарқи йўқ қай бармоғим. Билдим гувоҳ эмишсан, Лек демам сўзингдан қайт. Кенжаммас тўнғичимни, Аммо айбдор деб айт! Ўйламаки ачимас, Катта ўғлимга ичим. Лек кенжам чидамсиздир, Бардошлидир тўнғичим. Тўнғичим тегирмондан, Чиқар бўлмасдан нобуд. Лек кенжамни зиндондан, Олиб чиқгайдир тобут. Майли де бу ишингиз, Аблахлиг-у гумроҳлик! Ялинаман берақол, Мен айтгандай гувоҳлик. Терговчига бориб айт, Қоронғуда адашиб. Акасинмас укасин, Кўрсатибман чалкашиб. Аслида бор-йўқ гуноҳ, Унинг акасинда де. Қариб қартайган чолнинг Сўзларига кўнгин ке! Виждоним бирла қўрқув, Келди ўшанда тўқнаш. Уканг сенга, сен унга, Рост хам эдинглар ўхшаш. Гарчи ўзгача эди, Дунёқараш ўйловинг. Бир хил эди кўз-у қош, Хам соқол, хам мўйловинг. Отанг кетди, мен карахт, Гўё эдим гунг ва лол. Шунга сени айбловдим, Бўлсангда йигит халол. Кечир мени қийналур, Неча йилларки виждон. Ўлай ёруғ юз билан, Хотиржам топширай жон. Бу воқени билса хам, Отам асло синмаган. Амаким-у бобомга, Мехрин нури тинмаган. Отамнинг мардлиги деб, Бошим баланд жахонда. Бухорийдек туғилдим, Мен хам Ўзбекистонда! Яхшилар ёнимдадир, Фаришталар қошимда. Хаққа иймон келтирдим, Мен ўн олти ёшимда! Улфатим-турк, дўстим-рус, Ўзим эса армани. Лек Хақ насиб айламиш, Ўзбекча шеър ёзгани! Не хам дердим омаднинг- Сойида чўмилсам бас Ҳидоят топдим... энди- Ҳидоятда ўлсам бас! @A_meshayan 15:55-25.01.2016 Абдураҳмон Мешаян