TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5533

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,760Bilang ng mga view ng post
Na-publishHul 2507/25/2025, 10:35 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Фаластинга "оқ" бўлганлар Сталин ким эди золим ва қонхўр, Шайтоний амалга ошиқ ва шайдо. У сабаб тарихни бир дам титиб кўр, Сунъий очарчилик қилинди пайдо. Озиқ-овқат бисёр, мева-чева ҳам, Аммо иблисларча қилинди амал. Атайин кўрмасдан халқ бирла баҳам, Ленинград шаҳри қилинди қамал. Одамлар очликдан ўлавердилар, Сўнг ҳайвон едилар тутиб албатта. Бирор тирик мушук, сичқон, каламуш, Илон ҳам қолмади Ленинградда. Оталар очликдан ўлмасин дея, Етти фарзандлари бор бўлса дейлик. Хотинга дедилар маслаҳат қилиб: Етти боламиздан биттасин ейлик" Не ҳам қилишарди бирин сўйишди, Оила катта эди дард эса йирик. Битта фарзандини қурбон қилишди, Қолган олтитаси қолсин деб тирик. Сталин не қилди кимдирни отди, Кимдир қамоқларда у сабаб ётди. Омбор тўла буғдой, мева, озиқни, Ўз халқига бермай хорижга сотди. Оқиллар ундан кўп қилдилар нафрат, Лек сиғинаверди афсуски авом. Ленинраддаги азоб-уқубат, Саккиз юз кундан ҳам кўп этди давом. Сталин ўлган деб суюнган эдим, Аммо у муттаҳам қайта тирилди. Кириб Нетаняҳу қиёфасига, Дод Фаластин халқи ёмон қирилди. Исроил тўсқинлик қилгани учун, Ғазо юборилган таомлар эса. Чириб ачиб қолди рад этмоқ нечун, Ўлмасди халқ агар вақтида еса. Кўнгилни бу ваҳший Аллоҳ урганлар, Чунонам ғашлашди, ёмон ғашлашди. Емакка қўл чўзган ўспиринни ҳам, Ана аямасдан отиб ташлашди. Бечора Фаластин "саҳарлик қилмай," "Ифторлик қилмай ҳам рўза тутяпти". Бу "рўзадор"ликнинг охири ажал, Воҳ Ғазоликларни ўлим кутяпти. Юзимиз қорадир, орттирдик гуноҳ, Бўйнимиз букикдир қиёмат қадар. Эй Фаластин агар ота бўлсанг сан, Биз ноқобил чиқдик, бўлдик оқпадар" @A_meshayan 15:29-25.07.2025 Абдураҳмон Мешаян