Nilalaman ng post
ТУЯ Чидайдирсан кезмасдан чаман, Кезар бўлсанг саҳрони тақир. Беражаксан қисматингга тан, Соҳибларинг чиқсалар фақир. Қийнасада сувга мухтожлик, Юра-юра билмайсан чарчоқ. Хўб эзсада хафталаб очлик, Хис қилсангда қирқ кунлаб чанқоқ. Минганда хам сени бир мараз, Белинг синиб кетмайди қойил! Дунёда йўқ сендек беғараз, Хўрланишга шу қадар мойил... Гоҳ қийнаса ёмғирлар қуя, Баъзан қилса кун исиб адо. Сен чидайсан барига туя- Ўзбек эмасмисан мободо? Ишонади ўзбек Ўзига, Ориятин сақлаб хамиша. Аммо номард хоким юзига, Туфламоққа қилар андиша... Ўзбек билар фикрин кишанлаб, Тилин қамаб оғзин қулфлашни. Эй туя бор сендан бир талаб, Сен ўргат уларга туфлашни... Шунда қўрқиб без амалдорлар, Элнинг қони гупурмасин деб. Балки ўзин инсофга чорлар, Халқ юзимга тупурмасин деб.. 11:11-17.06.2020 Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan