TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5543

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,220Bilang ng mga view ng post
Na-publishHul 3107/31/2025, 03:47 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

**** Бошқа сафар диний шеърларим учун чақиртирилдим. Борсам терроризм бўлимига чақиртиришдими дейишсада. А йўғей фалон-фалон иш бўйича десам фалончи аканинг олдигами дейишди. Тасдиқладим. Ҳа шу терроризм бўлимига эканда дейишди. Ўзимни халқ душманидек ҳис қилдим ўзиям. Ўқидим айбловни. "Чидамсизлик" деган шеърим ҳам зарарли топилганига кулиб юбордим. -Бу шеърда ўзбекларни мақтаб ёзганман. Нимаси зарарли деб гап бошлаб кетдим. Ўзи чақиртиришганда боргим келмаганди энди терговдан ўзим кетгим келмай қолди. Гап бошладим. Шеърда арманлар онасини кимдир сўкса чидолмайди, озарбайжонлар боласи душманга тиз чўкса чидолмайди, қозоқлар фалон нарсага, грузинлар пистон нарсага чидолмайди деганман. Ўзбекларчи? Ўзбеклар ҳамма нарсага чидайди. Фақат ўз қизи ҳали чимилдиқ кўрмай аёл бўлганига чидай олмайди деганман. Ғояни Ғофур Ғуломдан олганман. "Шум бола" киносида бой ота ўғли ўлганини эшитиб гурс этиб йиқилади. Китобда эса ундай эмас. Китобда шум бола бой отага атакада давом этаверади. -Майли сиқилманг бой ота ўғлингиз ўлган бўлса бошқа тарафдан хурсанд бўлсангиз бўлади. Адол опам туғдилар(Бой отанинг қизи) -Қандай қилиб туғади? Адол опанг эрга тегмаган бўлса. -Эээ жуда эзмасизда, одам туғаман деса эрсиз ҳам туғавераркан. Ана ўша жойда бой отада гурсс этиб йиқилади. Бу нима дегани? Ўзбек омборига ўт кетса ҳам, отлари ўлса ҳам, бойлигидан хатто ўғлидан айрилса ҳам чидайди. Аммо қизи номуссиз чиқса чидолмайди. Мен ғояни шу ердан "ўғирлаганман". Чақиринглар унда терговга Ғофур Ғуломни ҳам. Кейин менга қўшиб суд қиласизлар. Мен гаплашаётган одам ҳам кулиб юборган. -Абдураҳмон у кишини чақиролмаймизда. Дархақиқат қаердан ҳам олмиш олтинчи йилда ўлган одамни чақиришарди деб мен ҳам кулиб юборганман. Бошқа терговда эса: " -Шеърларингиз мавзусини ўзгартирсангиз Ватан хақида ёзсангиз бўлмайдими дейишган. -Шунча ёзганман, сизлар Ватан хақидагиларини эмас бошқасини ўқисангиз мен нима қилай? -Ана гиёҳвандчилик кўпайган. Шуларни бундан қайтариб ёзинг. -Қанақа қилиб ёзаман, яқин қариндошим чекса. "-Энди наша чекмагин, Ҳовлингга ҳам экмаган" десам мени таниганлар кулавериб қоринлари буралиб ўлиб қолишмасин. **** Яна чақиришди. Саноғидан адашиб ҳам кетганман. Онамга дўстларим билан кўришиб қайтаман дедим. Бориб келдим. Онам: -Қўйиб юборишдими? -Ҳа. Қаердан билдингиз? -Сен дўстларингнинг олдига бунақа кийимда, шиппакда кетмайсанку. Кулишиб олиб чой ичгани уйга кирдик. **** Терговдаги бунақа воқеалар кўп. Бир яна ёзарман. Аллоҳ ҳаммага офият берсин. Кулиб яшанг. Ғамларингиз арисин. Абдураҳмон Мешаян