Nilalaman ng post
"ТЎЙ ХАҚИДА ШЕЪР" Янгийўллик Иброҳим исмли дўстим бор. Тўйларда бошловчилик қилади. Бир куни ўша дўстим "ака илтимос тўй хақида битта шеър ёзиб беринг" деб қолди. Мен "ука тўй хақида хеч ёзмаганман, бир йил илгари йўл-йўлакай ўзингизга ёзиб бергандим холос. Тўй хақида бирор сиз ёқтирган шеър бўлса шуни юборинг. Шунга қараб ёзиб бераман. Менинг юрагимдан чиқмайди, барибир бундай шеърлар"дедим. Бир муддат ўтиб шеър юборди. Шеърни ўқияпман. Шеър шунақа чиройли эканки тўй хақидаям шунақа гўзал шеър ёзса бўларканку деб ўйлардим шеър ўқиш асносида. Кейин алам қилиб кетди. Нега шу сатлар менинг ёдимдан кечмаган экан деб. Энг қизиғи кейин юз берди. Шеърнинг охирида муаллиф сифатида Абдураҳмон Мешаян турибдида! Қаҳқаҳа отдим. Бир ўз шеъримни ўзим танимаганимдан, бир ўзимга ўзим хасад қилганимдан. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян