TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5550

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,530Bilang ng mga view ng post
Na-publishAgo 408/04/2025, 04:16 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Дада Дада деган сўзни ишлатмаётганимга 19 йил бўлди. Уларни кўмганимга ҳам шунча вақт тўлди бугун. Дадам ҳаёт бўлса ҳаммаси бошқача бўлармиди деб ўйлаб қоламан баъзан. Дадам мен бешинчи синфда ўқиётган вақтим шеър ёзишимни билгач қўлларимдан тутиб "Маърифат" газетаси таҳририятига олиб борганлар. Ўн икки ёшли боланинг шеър дейишга ҳам арзимайдиган машқларининг нимасига ишонганлар билмадим? Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худайбердиева ёнига борганимиз ҳам эсимда. Ҳар хафта саккизта рўзнома(газета) жавоним устида турарди. Ҳар ой китоблар. Бўлмаса жуда фақирона ҳаёт кечирардик. Умримда "Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?" деган гапни улардан эшитмаганман. Ўз укасининг ўрнига икки йил қамоқда ўтирди, индамади. Ноқобил ўғлини неча бора қамоқдан олиб қолди миннатдорчилик кўрмади. Қўлига нима тушса қариндошларига бериб юборадиган одатлари бор эди. Оддий мева-чевадан тортиб катта қўчқоргача, ўзи зориқиб турган бўлсада маблағдан тортиб катта бир уйгача тортиқ қилиб юбораверардилар. Афсуски кўп ичардилар. Аммо отани муҳокама қилишга ўғилнинг хаққи йўқ. Бўлиб ҳам менинг. Отам кўп хато қилдилар аммо энг тўғри қилган битта ишлари бор: Дадам ўзига жуфт танлашда адашмаганди. Ногирон бўладими, ичадими, кам пул топадими ё сени уриб-сўкадими барибир отангнинг бўлгани яхши. Афсуски буни айримлар тушунмайди, тушунишни истамайди. ПАДАРИМНИ ЗИЁРАТ АЙЛАБ Яна келдим мозорингизга, Сиз йўқсиз, кўп адашдим ота. Жоҳилликни иқрорим сизга, Мен Исломга алмашдим ота! Жонимга дард солгач раҳнани, Гуноҳларим қўрқитди мани. Ташлаб кетиб катта саҳнани- Мен Исломга алмашдим ота! Бу дунёда рост фонийлигим, Жаннат боқий, дард онийлигим. Рози бўлинг, насронийлигим- Мен Исломга алмашдим ота! Ўз нафсимни қўйдим кишанлаб, Рождествомас хайит нишонлаб. Қадаҳимни теккизмасдан лаб- Мен Исломга алмашдим ота! Черковгамас эй азиз дадам, Маҳкамладим масжидга қадам. Жаҳолатим ўйламай бир дам- Мен Исломга алмашдим ота! Қуръон очдим, ёпилди Инжил, Сўнг тозарди кирланган бу дил. Кир хаётни бўлмасимдан сил- Мен Исломга алмашдим ота! Қисмат менга қўйди шундай шарт: Танла дўзах ё жаннатни мард. Жоҳилликни-синдирмасдан дард- Мен Исломга алмашдим ота! Тарк айладим разолатимни, Аллоҳ билан чин холатимни. Ўн олтимда жаҳолатимни- Мен Исломга алмашдим ота! Кўрмай ихлосдан жудоликни. Қилдим динга чин фидоликни. Қалбим кўнмай “уч Худолик”ни- Мен Исломга алмашдим ота... Биров эшитмасин додимни, Иймон эгаллади ёдимни. Бузуқ, ботил, эътиқодимни- Мен Исломга алмашдим ота. @A_meshayan 19:08-30.05.2020 Абдураҳмон Мешаян