TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
#КЎНГИЛ_ҒАШ_ТОРТИБ Онажон! Мен сенинг исминг ёнига, Ярашади қўшсам меҳрибон сўзин. Балкида сен мени дуо қилар он, Бир кун рози қила оларман Ўзин. Онажон! Мен сенинг исминг олдидан, Ғамхўр деган сўзни қўшсам ярашар. Сен қилган хайрли дуо ортидан, Менга бир халқ эмас, Холиқ қарашар. "Меҳрибон онам" дей, "ғамхўр онам" дей, Бир бир ўтаверсин йиллар заҳматли. Фақат... кетдим дема, сенла ошим ей, Шошма...Демай турай "онам рахматли". @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян