TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5568

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,680Bilang ng mga view ng post
Na-publishAgo 1508/15/2025, 06:22 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида шаҳид бўлган фаластинлик журналист, “Ал-Жазира” телеканали катта мухбири, бугунги журналистика рамзи Анас аш-Шарифнинг ўз саҳифасида эълон қилган васиятномаси (жузъий қисқартиришлар билан). “Бу менинг сўнгги мактубим. Агар бу сўзларим сизга етиб борган бўлса, билингки, Исроил ўз мақсадига эришди – мени ўлдирди ва овозимни ўчирди. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу. Аллоҳ гувоҳ, Жабалия қочқинлар лагерида эсимни танибманки халқимнинг овози ва суянчи бўлишга бор кучимни сарфладим. Аллоҳ менга узоқ умр берса, оилам ва яқинларим билан босиб олинган она шаҳрим – Ашкелон (ал-Маждал)га қайтишни орзу қилган эдим. Лек Аллоҳнинг иродаси ҳамма нарсадан устун ва ҳукми муқаррардир. Мен кўп азоб-уқубатларга дош бердим, оғриқ ва йўқотишларни бошдан кечирдим. Бироқ ҳақиқатни айтишдан, уни бузмасдан ва сохталаштирмасдан етказишдан ҳеч қачон чекинмадим. Бизнинг қатл этилишимизга жим туриб рози бўлганлар ва овозимизни бўққанлар, барчасини Аллоҳ кўриб турибди... Мен сизларга дунёдаги ҳар бир озод инсоннинг қалби бўлган Фаластинни ишониб топшираман. Мен сизларга унинг халқини, осойишта ҳаёт нималигини билмаган маҳзун болаларини ишониб топшираман. ...Оиламни ҳам сизларга ишониб топшираман. Кўзимнинг оқу қораси, камолини кўра олмаган суюкли қизим Шомни сизларга ишониб топшираман. Азиз ўғлим Салоҳни сизларга ишониб топшираман. Унга оёққа тургунига қадар суянч бўлишни умид қилган эдим. Дуолари мени шу кунларга қадар етказган меҳрибон онамни сизларга топшираман. Аллоҳдан унинг қалбига тасалли ва менинг ортимдан унга кўп-кўп савоб ато этишини сўрайман. Умр йўлдошим, севимли рафиқам – умму Салоҳ Баённи ҳам сизларга топшираман. Уруш бизларни ойлаб бир-биримиздан айирса-да у аҳдига вафо қилди, зайтун дарахти каби матонатли ва сабрли бўлди. ...Агар ўлсам, ўз принципларимда собит ўламан. Аллоҳим, мени шаҳидлар қаторига қўш, гуноҳларимни мағфират эт, қонимни халқим ва оиламнинг озодлиги йўлида ёруғ нурга айлантир. Билиб-билмай қилган хатоларимни кечир ва раҳм қил. Зеро, мен аҳдимга вафо қилдим, йўлдан чекинмадим ва эгилмадим. Ғазони унутманг… Дуоларингизда мени эслаб қўйинг. Анас Жамол аш-Шариф 06.04.2025 й. ©Шавкат Ёдгоров таржимаси