TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5574

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,590Bilang ng mga view ng post
Na-publishAgo 1708/17/2025, 01:51 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​“ЭСКИ ШЕЪР” ​​Ўн икки ёшимдан бери шеър ёзсам гулҳанда ёқилмаган шеърларимдан кўра ёқилганлари кўпроқ. Бугун бир шеъримни топиб олдим. Кўп ходисотларни ёдимга солди. Отамни соғинганимни хис қилдим. Ўн икки яшар боласини Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойвердиеванинг хузурига олиб борганлиги, истеъдодимга ишонганлиги, бошқа оталар ўз ўғлини даладан бери келтирмаган вақтда мени китобу рўзномага кўмганлиги, қайси қариндошимизникида йиғин бўлса мени эргаштириши, дуч келганга мени мақташи умрим сўнггига қадар ёдидан чиқмайдиган ширин хотираларим... Отам хикоя, роман, ривоятлар тинглашни ёқтирарди. Ўқиб берардим. Бирга қизғин муҳокама қилардик. Пойтахт радиосининг собиқ телебошловчиси Абдукарим Мирзаевнинг бирор эфирини ўтказиб юбормасдан у ўқиган хикояларни мароқ билан тингларди. Бирорта эски 2002-2005 йиллар оралиғида ёзган шеърларим менда сақланиб қолмаган. Энг эски менда сақланиб қолган шеърим “Тавба қил” деб аталади. Отамнинг вафотидан ўн кун аввал “Ҳордиқ плюс” газетасида чоп этилганди. Отамга ўқиб берганман. Доимгидек мақтагандилар. Шеърнинг тўғрилайдиган жойлари бор аммо менга азиз хотира бўлганлиги учун хозирча ўзгартирмадим, мусулмон бўлмай туриб ёзган шеърим: ТАВБА ҚИЛ! Эй, инсон, қисматинг ўйламайсанми, Дунё ҳавасига қўлингни силтаб. Аҳир, эрта ўлсанг ёмон ном билан Сени ҳатто боланг юрмайди эслаб. Сен тўплаган бойлик нима бўлибди, Сен қилган гуноҳлар улардан кўпроқ. Нафсингнинг қулига айландинг нечун, Нечта савоб қилдинг, бир ўзингга боқ! Зарларинг гуноҳинг юва олурми, Ёлғонларинг Аллоҳ кечирармикан? Душманларинг мўлдир, сон-саноғи йўқ, Бир ўйла, иймонли дўстинг бормикан? Боланг уйда нонга зор бўлганида, Фахшнинг ботқоғига ботганинг ўйла. Қўлдаги шаробинг ичишдан аввал Эртага дўзаҳда ётганинг ўйла. Ҳеч бўлмаса бир бор Парвардигор деб, Чин дилдан саждага бош қўйдингми айт?! Бировлардан нолиб юргандан кўра, Инсофга бурканган Ҳақ йўлига қайт. Иймон камарини белингга боғлаб, Ҳидоятнинг йўлини сен тўғри деб бил. Ҳаётда бир кунлик умринг қолса ҳам, Тавба қил, тавба қил, фақат тавба қил. @A_meshayan 2006-йил июль Абдураҳмон Мешаян