TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5575

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,930Bilang ng mga view ng post
Na-publishAgo 1808/18/2025, 02:07 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​ЎН ОЙДАН КЕЙИНГИ “УЧРАШУВ” Бир аёлнинг йўқ...миллионлаб аёлнинг дарди Ўн ой бўлмиш сени кўрмаганимга, Сени кўрган эдим кўз ёшим арта. Мадор кирар дея холсиз танимга, Қурбон хайитида охирги марта. Фаррошлик айлайман ўн йилдан буён, Гарчи бордир менда олий маълумот. Кўрган азобларим ўзимга аён, Ишга олай демас хануз бирор зот. Менинг кўрмаганим биргина ўлим, Сиқув кўп тақводан кечмаганимга. Гарчи хамшираман енгилдир қўлим, Иш йўқ рўмолимни ечмаганимга. Ўн тўрт ёшлик ўғлим судраб ароба, Тонгдан то шом қадар деб фақат “пўшт” “пўшт” Биз сенга етишдик уйда хароба, Биз яна учрашдик... бир килограмм гўшт... 17:04-23.06.2020 Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan