Nilalaman ng post
ОСОН ЭМАС КУНДОШЛАГА ҲАМ. Қирол битта, қиролдир эрка, Унга ошиқ икки малика . Қалбларида рашку таҳлика, Осон эмас кундошларга ҳам. Қани дерлар Зайнабим маним Заҳар тутиб ким олур жоним. Бунча адолатсиз султоним? Осон эмас кундошларга ҳам. Болишига ёшлар тўкарлар, Севган қалбин қарғаб сўкарлар. Ҳамма айбни ишққа тўнкарлар, Осон эмас кундошларга ҳам. Тақдир деган бунча бешафқат, Тутди заҳар, тутмади шарбат. Висол учун кутадир навбат, Осон эмас кундошларга ҳам. Кўзи очиқ ўлишса улар, Ёр деб гулдек сўлишса улар. Олмамаски бўлишса улар, Осон эмас кундошларга ҳам. Уларга бахт гўёки ўгай, Уларга дард туғишган бўлгай. Ўлса хам ёр қизғониб ўлгай, Осон эмас кундошларга ҳам. Бахт қўрғонин емиради рашк, Қонин ичиб семиради рашк. Юракларин кемиради рашк, Осон эмас кундошларга ҳам. Динни билмас ёри бетайин- Адолат қилмагандан кейин. Қийин қийин уларга қийин, Осон эмас кундошларга ҳам. Эй аёл! Хуштор бўлиб минг ёри борга, Бўйнинг илиб бергунча дорга. Айлан майли иккинчи ёрга, Лек осонмас кундошларга ҳам. Йўлда, чўлда, боғдаю тоғда, Танноз қизлар кўпайган чоғда. Эй аёллар қолмангиз доғда, Осон эмас кундошларга ҳам. Кеч бўлганда юргунча додлаб, Гўзал хулқингизни исботлаб. Қуръон хукмин олсангиз ёдлаб, Осон бўлар кундошларга ҳам. Қирол битта, қиролдир эрка, Унга ошиқ икки малика . Қалбларида рашку таҳлика, Осон эмас кундошларга ҳам. @A_meshayan 2007-йил Абдураҳмон Мешаян