TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
ЎЛИМИМНИ ҚИЛ ЧИРОЙЛИ! Бу дунёда бор бошпанам, Жаннатда ҳам қил уй-жойли! Муқаррарки музлар танам, Менга ўлим бер чиройли! Ўчирмасдан ўчоғимни, Пичоғимни қилдинг мойли. Ҳурга тўлдир қучоғимни, Менга ўлим бер чиройли! Китобингда ўқиганман, Жаннатларинг экан сойли. Битта ният тўқиганман: Менга ўлим бер чиройли! Зуваламни қилдинг пишиқ, Одам ато янглиғ лойли. Бир қулингман Сенга ошиқ, Менга ўлим бер чиройли! Фирдавсда қил қасрли, Райёнда қилгил саройли. Бир тилагим бор арзирли: Менга ўлим бер чиройли! Қалб осмоним азал-азал, Эътиқод аталмиш ойли. Ҳаётимни яшат гўзал- Ўлимимни қил чиройли! @A_meshayan 20:51-12.06.2023 Абдураҳмон Мешаян