Nilalaman ng post
Уйғурлар Менга кўпинча "Фаластин хақида жон куйдириб ғазоликлар хақида роса шеърлар ёздингиз нега уйғурлар хақида ёзмайсиз" дейишади. Аввало нима хақида қалам тебратиш шоирнинг ўз шахсий иши. Аммо мен анча йилдан бери уйғурлар хақида ёзаман. Етти йил аввал ёзган шеърларим бор шу тўғрисида. Менга нега ёзмайсиз деб таъна қилганлар уни ўқимаган бўлишади. "Аллоҳу Акбар", "Уйғур аёллари сўраган фатво" "Йиғлама уйғур" "Уйғур ноласи" шулар жумласидан. У ердаги холатни мен Фаластинданда оғирроқ деб биламан. Фаластиндаку очарчиликдан ўлсангда Аллоҳ дейишга руҳсат бор, ўлсангда намоз ўқиб ўлишинг мумкин. Шарқий Туркистонда уйғурларга на Аллоҳ дейишга, на азон чақиришга на жумага рухсат йўқ..Бир мусулмон учун бундан оғир қанақа мусибат бор? Аллоҳ ҳамма мусулмонларга паноҳини аямасин. #Уйғур_аёллари_сўраган_фатво Хитойлик зўрлагач беникоҳ фарзанд- Туғиб ўз шаънини қилмай деб расво. "Жонга қасд қилмоқлик мумкинми" дея, Сўраяпти уйғур аёллар фатво. Уммат яросига ё Раб қўй даво, Кўксимизга етмай қоляпти ҳаво. Бир куни жим қараб турганимизга, Жаҳаннамни бизга кўрмагин раво! @A_meshayan 00:08-06.05.2024 Абдураҳмон Мешаян