Nilalaman ng post
МУҲАММАДГА (АЛАЙҲИССАЛОМ) АЙТГИЛ САЛОВАТ Олган бўлса тушкунлик қамраб, Ёлвор менга бахт бер деб ё Раб. Ажаммисан ва ёки араб, Қайтсин десанг дилга ҳаловат, Муҳаммадга(Алайҳиссалом) айтгил саловат. Алдамасин дунё беш кунлик, Оёғингдан чалса маҳзунлик, Томоғингдан бўғса тушкунлик, Қилиб бўлиб Қуъон тиловат, Муҳаммадга (алайҳиссалом) га айтгил саловат. Буни уқса мусулмон уқар, Ишқ ҳузури қалбингга юқар. Жаҳаннамдан ўзингни қутқар, Қалб майибмас бўлиб саломат, Муҳаммадга(Алайҳиссалом) айтгил саловат. Фирдавс биз интилган марра, Коинотда биз кичик зарра. Юз минг бора миллион карра, Ўпсин десанг кўзларинг омад, Муҳаммадга (алайҳиссалом)га айтгил саловат. Беадоқ ғамлардан толсангда, Мен каби дашномлар олсангда, Тўшакка михланиб қолсангда, Ҳеч кимсани қилмай саломат, Муҳаммадга (алайҳиссалом)га айтгил саловат. Қалбни поклаб кўзларинг юма, Шивирлагил қолмасдан жима. Чошанбами, пайшанба, жума- Тарк қилганинг бўлиб адоват, Муҳаммадга (алайҳиссалом)га айтгил саловат @A_meshayan 15:01-29.08.2025 Абдураҳмон Мешаян