TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5624

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,590Bilang ng mga view ng post
Na-publishSet 509/05/2025, 05:38 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​​​Эри хориждагилар қўшиғи Мен молу дунёни қилмадим ҳаёл, Дийдорингиз мудом тушга кирмоқда. Эркак қучоғига зордир ҳар аёл, Ёш ҳам кўп эканда кўздек ирмоқда. Сафардан қайтмайсиз беш йилдан бери, Иғвогарлар эса лойга қормоқда. "Дерлар: Уйланволган хорижда эри", Гумонлар гўёки юрак ёрмоқда. Қайтсангиз бўлмасми бутунлай бегим, Ётганингиз йўқку ахир қамоқда. Сизсиз тансиқ таом келмайди егим, Майли кўйлакларим бўлсин ямоқда. Сўрамам бўйнимга тиллодан занжир- Узук ҳам бўлмасин майли бармоқда. Наҳотки қайтасиз гуллагач анжир, Наҳот дийдор энди фақат тармоқда? Балиқча эмасман илинганимни- Кўрмассиз разиллар отган қармоқда. Кўрингиз ҳимоя қилинганимни, Мени нафс тўридан ишқ қутқармоқда. Сизнинг ўрнингизга қучганим болиш, Аччиқ кўз ёш таъми мудом томоқда. Қайтинг ва сўнг кетманг сизнинг бурч қолиш, Умрим сизни кутиб ўтиб бормоқда. @A_meshayan 22:00-05.09.2025 Абдураҳмон Мешаян