Nilalaman ng post
Мубашшир Аҳмадга озодлик! Олим қамаб бу дея ўлжам, Чойлар ичиб қандли-новвотли(к). Қандай яшаш мумкин ҳоооотиржааам, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Бир мазлумнинг қонатиб бурнин, Қандоқ қутмоқ мумкин ободлик? Ким тўлдира оладир ўрнин, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Бу нимадир бирор нима де, Олимларни қилишда зое. Биз биринчи ўринда вое, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Борма собиқ султон изидан, Тиламайлик сизга барбодлик. Қилмишлари қайтди қизидан, Мубашшир Аҳмадга озодлик! Бутун миллат бугун бўлиб жўр, Унга сўрар озодлик бир кўр. Ўлдир бўлсанг Аллоҳданда зўр, Мубашшир Аҳмадга озодлик! P. S: Бугун навбатдаги суд. Аллоҳ домлага нажот берсин. Сурхондарёда сафардаман, бўлмаса менинг нафим тегмаса ҳам бормоқчи эдим. @A_meshayan 23:06-19.05.2025 Абдураҳмон Мешаян