TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5630

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,440Bilang ng mga view ng post
Na-publishSet 909/09/2025, 04:16 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

СЕВАРМИКАН СЕВГАНИМ МАНИ? Қўрқувдаман ўйлаб охирим, Маҳзун дилга бир таскин қани? Ботинимдан бўлак зоҳирим, Севармикан Севганим мани? Ўзи менга кўрсатмишдир йўл, Хатоларга қўймайин деб йўл. Мендан бўлак ошиқлари мўл, Севармикан Севганим мани? Бахт аталмиш шаробга қондим, У Танҳодир! Ўзгадан тондим. Ёнар бўлсам ишқида ёндим, Севармикан Севганим мани? Хушнуд айтур хилватда оним, Тўқсон тўққиз исмин забоним. Топширгандан кейин хам жоним, Севармикан Севганим мани? Бахт қуёши порлагаймикан? Дард қузғунин хорлагаймикан? Жаннатига чорлагаймикан? Севармикан Севганим мани? Чўғман кулга айланадурғон, Қулман хондек даврини сурғон, Бўлолмаса имоним қўғрон, Севармикан Севганим мани? Хар кун беш бор уйимга дер кел, Хилватларда кўз ёшларим сел. Таскин даркор эй бағрикенг эл, Севармикан Севганим мани? Кўнгил Зам-зам янглиғ зилолмас, Оразим хам нурли хилолмас. На Умарман ва на Билолмас, Севармикан Севганим мани? Жаҳаннамга ирғитмасайди, Сиротидан йиқитмасайди. Кўнглимда бир умид яшайди, Севажакдир Севганим мани!