TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5636

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,880Bilang ng mga view ng post
Na-publishSet 1009/10/2025, 07:25 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

ЭНГ БАХТЛИЛАР ХАСАД ҚИЛМАЙДИГАНЛАР... Салом бўлсин сизга, ўнг қўли берса- Берганин чап қўли билмайдиганлар. Хасадгўй дунёда энг бахтсиз эрса, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Менга не? давлатманд қасрини қурсин, Гар халолдан бўлса айшини сурсин. Умрин сўнгигача қандини урсин, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Демасман: Тадбиркор дўстларим синсин, Хар кимнинг фарзанди ўзидан тинсин. Мен от минсам дўстим майли "Мерс" минсин, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Гуллар чаман учун аталган сарпо, Мени табиатмас Хақ қилмиш барпо. Хасадгўй қавмидан қилма эй Худо, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Дўстдан уч кун ортиқ қилмасман араз, Қалбимга тўлмаган адоват, мараз. Бўлмас қалб юртимнинг султони ғараз, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Обидман ва лекин эмасман золим, Мендан минг баробар устундир олим. Не қилибди дўстдан кам бўлса молим? Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Шайтонга бўйсуниб бошимни эга, Нафсониятингга дўстимни тега. Унга Хақ берганни қизғонай нега? Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Мансабга минсинлар, унвон олсинлар, Саройлар қурсинлар, қаср солсинлар. Тонггача зар санаб хориб толсинлар, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. Аллоҳ мендан кўра унга яқинроқ, Мен кумушман, дўстим мендан олтинроқ! Кирсайди жаннатга мендан олдинроқ, Энг бахтлилар хасад қилмайдиганлар. 16:21-15.05.2017 Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan