Nilalaman ng post
Трансплантация амалиёти муваффақиятли ўтди ва менинг кўзим сенинг гўё ўз кўзингдек жисмингдан жой олди ва ўрни билинмай кетди. Мен гарчи, бир кўзим билан сенга уят манбаи бўлсам ҳам аммо, сени кўрардим, табассумингни, ўйнашингни ва шодлигингни кузатардим ва шунинг ўзи менга кифоя эди. Она юраги экан-да бу, болам. Сен бу нарсалардан хабарсиз ҳолда билмасдан менга ҳар қанча озор берсанг ҳам, бир кўзли эканимни юзимга солсанг ҳам, ҳеч бир замон "мен ўша кўзимни сенга берганман. Сен менинг кўзим билан кўряпсан!", демаганман. Сени жондан ортиқ севганим ҳолда мени хўрлашларинг жонимдан ўтиб кетган вақтларда ҳам бу нарсани эслатмаганман. Чунки, айтсам, сен ўзингни ноқис ҳис қилишинг мумкин эди. Ўзингни гўё мендан қарздор ҳис қилиб қолишинг мумкин эди. Мен эса асло буни истамасдим. Сенга ноқислик кайфияти ҳис эттиргандан кўра ўзимни ноқис ҳис қилай, шу яхшироқ, дедим. Чунки, сенинг ҳеч қандай хаёл паришонлигига учрамасдан ўсиб улғайишинг, яхши ўқиб, муваффақиятлар қозонишингни истардим. Ва Аллоҳга шукрки, шундай бўлди, ҳам. Сенинг ютуқларингдан ифтихор ҳиссини туймоқ мен учун энг катта бахт эди. Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам, ҳаммасидан қатъи назар сен менинг ўғлимсан. Ва мен сени жуда яхши кўраман. Битмас-туганмас меҳрим ва севгим ила алвидо, менинг суюкли болажоним...". Алишер Султанхаджаев саҳифасидан