TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
БОМДОД Тушкунликка тушмагин эй қалб, Тил беҳуда солаверма дод. Намозингга малаклардир жалб, Хуфтондан сўнг келадир бомдод. Қоплади деб дунёни зулмат, Зимистонни қилаверма ёд. Умидсизлик қилма эй уммат, Хуфтондан сўнг келадир бомдод. Зикр қилсанг тиниқлашгай онг, Руҳинг бўлиб ғамлардан озод. Тун чекиниб отар оппоқ тонг, Хуфтондан сўнг келадир бомдод. Хақ уйига чорлар муаззин, Сен не учун бўлмайдирсан шод? Бахт босажак дардларинг изин, Хуфтондан сўнг келадир бомдод. Вужудингга ярашгай сужуд, Хушу қилмас намозинг барбод. Ўртада бор фақат тахажжуд, Хуфтондан сўнг келадир бомдод. Яна бўлгай бизники Қуддус, Ривож топгай Сурия, Боғдод. Хар нарсага қодир ал-Қуддус, Хуфтондан сўнг келадир бомдод. 04:02-31.05.2020 Абдураҳмон Мешаян