Nilalaman ng post
#БЕРГИЛ_НАЖОТ! Сабрим йўқдир Айюбдайин, Имоним ҳам майибдайин. Дўзахдан жойимми тайин? Мендан юз ўгирдинг наҳот? Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Кўргил виждоним ўлганин, Журъат гулимнинг сўлганин. Қилиб гуноҳнинг улканин, Тавба айладим шу заҳот, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Танҳо Султон, Якка Илоҳ, Қалбимни қил Ўзинг ислоҳ. Қилиб шижоатим силоҳ, Нафсга қарши қилдим жиҳод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Мен турайин оғзим ёпиб, Уйингга келмишман чопиб. Қалб оғриққа малҳам топиб, Фақиҳлар қилсин ижтиҳод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Тўколмасин мўмин қонин, Ёвдан олай интиқомим. Тушиб кетмасдан мақомим, Жаннатда ошсин даражот, Ё Раҳмон Зот бетгил нажот! Бўлай фақат Сенинг тараф, Шояд шунда дард бўлса даф. Розилигинг улкан шараф, Ўз Йўлингда қилай ижод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! Йиғлаб қилай Сенга фарёд, Шом-у саҳар Исмингни ёд. Меҳрибонсан ҳаддан зиёд, Ўлгунимча бўлай сажжод, Ё Раҳмон Зот бергил нажот! @A_meshayan 21:45-27.10.2023 Абдураҳмон Мешаян