Nilalaman ng post
#Пайғамбарга#аталган#яна#икки#шеър #СОҲИБЖАМОЛ Исмингизни шивирлаш-чун излаб хилват, Ғам юртидан ишқ элига қилдим хижрат. О хаттоки малакданда гўзал хилқат, Сизни бир бор кўрмай суйдим соҳибжамол. Қисмат тоши чаққач маним қалб данагим, Иймон мағзи чиқиб келди бор дарагим. Куфр шамси чиқарганди жизғанагим, Ширк ўтида ёмон куйдим соҳибжамол. Қолгим келмай лаъинларнинг мазахига, Киргим келмай иблис бисёр дўзахига. Нафрат эмас юрагимнинг қадахига, Хар кун беш бор шафқат қуйдим сохибжамол. Тошиб кўнглим қирғоғидан мухаббатим, Ғазалларга боғлагунча мухаммасим. Юзингизга бир боқолмай Муҳаммадим, Таърифи йўқ бир дард туйдим соҳибжамол. Қалб ва тандан кетган эди хамма кирлик, Бир-бировга қовушганди барча киприк. Дийдорингиз кўрмоққа туш бўлди кўприк, На йиғлаб, на қовоқ уйдим соҳибжамол. Қулоғимга кирди энг муборак товуш: Жаннатда сас чиқарди сен кийган ковуш. Менинг каби олтмиш учда ерга қовуш, Уғондиму кўз ёш қуйди соҳибжамол... 19:44-22.12.2019 Абдураҳмон Мешаян ##МУҲАММАД_СОЛЛАЛОҲУ_#АЛАЙҲИ_ВАСАЛЛАМ. Шогирд эдим э, вох хар ён йўрғалайдурғон, Бош бўлишга даъвогарлик қиларди каллам. Устоз топдим забони хеч айтмаган ёлғон: Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Бир қарасам ажр-у савоб хамёним бўм-бўш, Гуноҳларга лиқ тўладир тарозу паллам. Маним Хаққа муҳаббатим урдирган зот жўш: Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Шунча йиллар ўзни нафсга айлабман қурбон, Қулоғимга ноҳуш энди тинглаган яллам. Шафоат қилсин деб бўлай хофизи Қуръон, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Унга уммат бўлгачгина топдим халоват, Шляпамни ечиб бошга кийгандек саллам. Шундан буён забонимга манзур саловат, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Даъват қилиб десам сен хам келтир шаҳодат, Зора бир кун хижоб тақар сочлари маллам. Имон таъмин туйиб шояд топсак саодат, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Йиллар ўтиб деса кўзи ёриган завжам: Эмизган чоғ “Ёсин” бўлсин боламга аллам. Аҳмад исмин қўяр эдим унга хотиржам, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Дуоим шу: Унинг бирла бир бўлса бўлди, Жаннатдаги истиқомат қилар маҳаллам. Сийратларин ўргандим-у қалбга завқ тўлди, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! Сирот узра яшин мисол тезда жилсайдим, Энг соф динга қалбим ахир мутлоқ мусаллам. У қолдирган суннатларни тирилтирсайдим, Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам! 22:58-03.09.2019 Абдураҳмон Мешаян