TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5675

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View5,020Bilang ng mga view ng post
Na-publishNob 2211/22/2025, 01:43 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Тошкентнинг чанги Онамнинг оғзида Тошкентнинг чанги, Боламгинг бўғзида Тошкентнинг чанги. Қайтаринглар эски Ўзбекистонни, Ўзбекистон шуми сиз айтган янги? Гўёки безабар уммон наханги, Халқни заҳарлаюр Тошкентнинг чанги. Чинорлар қотилин биладир барча, Ҳаммаёқ пакана фойдасиз арча. Хонамга ёприлиб кирадир тўзон Нафас олай дея бир очсам дарча. Лой туфлаб ўзгарди юзимнинг ранги, Халқни заҳарлаюр Тошкентнинг чанги. Оқшом тўзонлидир, бўронли саҳар. Дард тутган хотиндек безовта шаҳар... Хатто бешикдаги ётган гўдак ҳам Ўпкасинтўлдириб ютмоқда заҳар. Қулоқ берсам секин юрак оханги Халқни заҳарлаюр Тошкентнинг чанги. Нахот каттаконлар кўрмаслар раво, Меҳнаткаш миллатга топ-тоза ҳаво. Ифлос чанг дастидан шифохоналар, Лиқ тўлиб халқ излар дардига даво. Юртимда бўлдими нима лой жанги, Халқни заҳарлаюр Тошкетнинг чанги. Шу чангга кўллару булоқлар тўлган. Ёш тўккан кўзлару қулоқлар тўлган. Ўлсам ёзиб қўйинг қабртошимга, Шўрлик жангда эмас чанг ютиб ўлган. Шеърим яп-янгидир деманг қачанги, Халқни заҳарлаюр Тошкентнинг чанги. @A_meshayan 13:44-22.11.2025 Абдураҳмон Мешаян