Nilalaman ng post
Юртимиз балога гирифтор бўлди, Куз кузга, ўхшамас қишлар ҳам қиша. Чунки мамлакатга ўғрилар тўлди, Шундай деб ўғрини айблар фохиша. Ўғри дер: "Оғзингга қараб гапир сал, Фақат мени эмас бошқаниям кўр. Халқ чанг ичра қолиб бўлмоқда касал, Чунки бу заминда кўпайди судхўр. Судхўр дер:"Жим ўтир ярамас ўғри- Туҳматлар сўйлабсан сен менга доир. Энди мени тингла гапимдир тўғри, Ҳаммасига айбдор бир гала шоир. Шоир ҳам жим турмай шеърларида дер: "Порахўр келтирган улкан хатарчи? Ўлкада зулмнинг кўпайганига, Менимча гуноҳкор бир тўп отарчи. Шу тахтит этади айблашлар давом: Халқ хаққин еган дер:" Ким ҳам емайди? " Хамма кир ахтарар бир-бировидан, Ҳеч кимса айбдор менман демайди. Аслидп хақиқат якка-ягона, Ўлиб кетган бизнинг ҳамиятимиз. Сен тўғри, мен тўғри, у тўғри бўлса, Унда ким бузмоқда жамиятимиз? @A_meshayan 11:18-25.11.2025 Абдураҳмон Мешаян