TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5683

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,220Bilang ng mga view ng post
Na-publishNob 2611/26/2025, 04:50 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Масхарабозлар. Буқаламун бўлмай сўзладим чинни, Ниқоб айламадим энг гўзал динни. Ногоҳ кетиб қолса мен тўғримда гап: Бутун ҳалойиқ дер бу ўзи жинни. Менинг халқни ўйлаб ақлим толгандир, Кўнглимга меҳрни Аллоҳ солгандир. Соғлом аммо лоқайд оламон дер бу- Жонкуярнинг томи кетиб қолгандир. Ҳасратлар элимдан кўпки кетишмас, Аммо улар балиқ ҳеч миқ этишмас. Ўзлари маддоҳлик ичинда яшаб, Дерлар: Бу ростўйга сал-пал етишмас. Кўрсатиб яшадим йиллаб томоша, Қаҳ-қаҳ отиб кулди томошабинлар. Саҳнанинг ортидан пардалар оша- Боқсам калтабинлар ярми худбинлар. Кўзгуга боқаман гриммхонада, Кўз остим сиёҳранг, лаблар қип-қизил. Юзимда ҳам бўёқ шу баҳонада, Халқ дардини сўзлаб қиламан ҳазил. Бошлайман: Ер остим лиқ тўла олтин, Ва лекин уйимда нон йўқ егани. Таржимасин ўқинг кулишдан олдин, Юзсиз, бўлар асли "артист" дегани. Ҳаммани кулдириб, бахтдан қилиб маст, Уйга йиғлаб қайтган масҳарабозлар. Қадимдан вазир ё девонбегимас, Хонга ростин айтган масхарабозлар. @A_meshayan 17:09-30.12.2024 Абдураҳмон Мешаян