Nilalaman ng post
Саломим етказинг Пайғамбаримга Эй чиндан тотганлар иймон мазасин, Кўз ёшим тўлдирди соғинч ҳавзасин. Зиёрат қилганда набий равзасин, Бу ҳам бахт мендайин кўнгли яримга, Саломим етказинг пайғамбаримга. Деманг:"Шеъринг арзон, яроқсиз байтинг, Тоат қабул бўлиб Ватанга қайтинг. Мендек гуноҳкорга бир хабар айтинг, Ох қалби ошнолар Қуръон(и) Каримга, Саломим етказинг пайғамбаримга. Дилдан ғуборларим буткул кеткизинг, Лағу лашкарларин қатл этказинг. Расулим шаҳридан мужда етказинг, Шодликлар қайтсин деб охир бағримга, Саломим етказинг пайғамбаримга. Мени имлар гоҳи дорнинг оғочи, Шум ўйни қуваман кет деб ёлғончи. Ахир қўйгандирман жаннатга совчи, Қалбни ўраб шеърий гулчамбаримга, Саломим етказинг пайғамбаримга. Дилни қаро эмас бўядим оққа, Балки якун оздир бизнинг фироққа? Бир куни ҳаяжонда Мадина ёққа, Ўзим боргунимча ҳалол заримга, Саломим етказинг пайғамбаримга. 18:34-12.12.2025 Абдураҳмон Мешаян Манзилимиз: @A_Meshayan