Nilalaman ng post
Тожик болакай Музлади томиринг дарёсида қон, Қотил деди сенинг қонингни тўкай. Кўксимдан отилди фарёддек вулқон, Москвада ўлган тожик болакай. Юртда тили бийрон, хорижда чучук, Миллатчи сўрамас ҳолинг деб нечук. Уларга одамдан афзалроқ кучук, Москвада ўлган тожик болакай. Ўт қўйган ҳайвонлар қуш қурган инга, Кун бермаган каслар ҳар украинга. Сенга ачинарми тупургач динга, Москвада ўлган тожик болакай. Инсон қадри дерлар бир пистапўчоқ, Ўз онасига ҳам очмаслар қучоқ. Сенга санчарларда бемалол пичоқ, Москвада ўлган тожик болакай. Тимофей ўл дерман хасадинг ила, Суратга ҳам тушмиш жасадинг ила. Қобилжон айбсиздинг сен тамомила, Москвада ўлган тожик болакай. Кўзларинг мисоли қисмат қароми, Э вох кичик жуссанг ўнлаб яроми. Қамоқда чирисин қотил хароми, Москвада ўлган тожик болакай. @A_meshayan 13:13-17.12.2025 Абдураҳмон Мешаян