Nilalaman ng post
Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Шоҳид эрур ул Камолон маҳалласи, Боболарнинг кўксига ўқ қадаганлар. Бизга дўстмас на падари, на боласи, Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Бир тўп ҳоин ёвга очгач дарвозани, Кўринг энди элни тутган овозани. Тақиқлашди ҳам никоҳ, ҳам жанозани, Туркистони чуркистон деб атаганлар. Буйруқ берди сўнг чўчқалар кўзга қараб: "Кириллга ўт, хотирангдан ўчсин араб. Масжидларни тулпорга жой қилди ё Раб, Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Чопонни еч рўмолни еч очиқроқ кий, Ҳам туркийча сўзламоқдан тилни деб тий. Қон ичдилар қонинг ширин деб эй закий, Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Олимларнинг бошларинга қилич уриб, Бу бошлардан халқ қўрқсин деб минор қуриб, Кўп ҳунрезлик айладилар Аллоҳ уриб, Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Дашноқ сўйди ҳомиладор аёлларни, Қўқон гувоҳ бузманг деманг ҳаёлларни. Ўқима деб шарт қўйди "Ўтган кунлар"ни, Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Алишер деб эркак итга қўйиб исм, Нодира деб номладилар урғочисин. Ўқишга ҳам қўймадилар "Зумар" "Ёсин", Туркистонни чуркистон деб атаганлар. Бирдамликка наҳот олис, наҳот узоқ? Ўзбек, тожик, туркман, қирғиз ҳамда қозоқ- Бешовлон бирлашмасин деб қўяр тузоқ. Туркистонни чуркистон деб атаганлар. @A_meshayan 21:52-25.12.2025 Абдураҳмон Мешаян